Навдип Сингх
билан продюсерлик дебютидан (“NH10”) сўнг Анушка Шарма яқинда янги фильмларга
продюсерлик қилиш ниятидалигини маълум қилди. Истеъдодли актриса қўлида учта
сценарий борлигини ва буларга Навдив Сингх, Аншай Лал ва Ашат Верма режиссёрлик
қилишини айтди.
Шоҳруҳ
Хон ва Приянка Чопра иштирокидаги “Дон” фильми томошабинлар орасида яхши
оммалашди, кассада ҳам яхши даромад қилди. Фильм продюсерлари Фархан Ахтар ва
Ритеш Сидвани бу муваффақиятдан руҳланиб, фильмнинг давомини суратга олишга
қарор қилишди.
нупам
Кхер Голливуд актёри Жерард Батлер билан бир фильмда бош ролни ўйнайди. Режиссёр
Марк Уильямснинг фильмининг сценарийсини “Судья” сценарийси учун “Оскар”га
номзоди кўрсатилган Билл Дубукуи ёзди.
Айни
пайтда “Томоша” ва “Бажирао ва Мастани” фильмларининг тарғиботи билан банд
бўлган актриса Дипика Падуконга яна бир нечта фильмдан таклиф тушди. Бироқ
Дипика ҳали янги ишлари ҳақида маълумот бермади.
Ранбир
Ражкумар Хиранининг Санжай Датт ҳақидаги биографик фильмида қиёфасини
ўзгартиришга мажбур бўлади. Ҳозирда “Томоша” (“Tamasha”) фильмини реклама қилиш
банд бўлган актёр кейинги фильмида Санжай Даттга ўхшаши керак бўлади.
Қўшиқчилик
билан боғлиқ реалити-шоу (“Indian Idol Junior”)нинг иккинчи фаслида ҳакам
бўлган актриса Сонакши Синха “Ishqoholic” деган қўшиқ билан хонандалик
фаолиятини бошламоқда. Қўшиқ мусиқасини Мит Брос хип-хоп жанрида басталаган,
сўзларини эса Кумар ёзган.
Шоҳруҳ
Хон ва Кажол иштирокидаги янги “Dilwale” фильми тез орада катта экранларга
чиқиши кутилмоқда. Фильмда машҳур жуфтлик “Meri Subah Tum Hi” қўшиғи учун
Исландияда суратга тушди. Кажол яқинда қўшиқ чиндан ҳам яхши чиққанини, лекин
улар қаттиқ ишлаб, суратга тушаётганда “ўлаёзганликлари”ни айтди.
Приянка
Чопра охирги ойларда жуда банд бўлди, чунки у ҳам “Бажирао ва Мастани” фильмида,
ҳам америкаликларнинг “Куантико” сериалида суратга тушаётганди. Актриса олти ой
давомида жомадон билан яшади, деса ҳам бўлади.
Болливуд
юлдузи Салмон Хон ва Сильвестр Сталлоненинг “Тутқич бермаслар-4” фильмида бирга
суратга тушиши ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ бу хабарни ҳеч ким расман
тасдиқламади. Энди эса Сталлоненинг “Султон” фильмида суратга тушиши маълум
бўлди.
Болливуднинг
кўплаб машҳурлари тадбиркорлик билан шуғулланади. Энди улар сафига Хема Малини
ҳам қўшилиш ниятида. Актриса ўзининг рақс институтини очишни режалаштирган.