03.12.2015

Хема Малини рақс институти очмоқчи


Болливуднинг кўплаб машҳурлари тадбиркорлик билан шуғулланади. Энди улар сафига Хема Малини ҳам қўшилиш ниятида. Актриса ўзининг рақс институтини очишни режалаштирган.
Хема Малини бу янгиликни тасдиқлади: “Мен доим Мумбайда ўзимнинг рақс институтим бўлишини истардим, лекин бунинг учун етарлича маблағга эга эмасман. Ҳали ҳаммаси ривожланиш босқичида, институтни молиялаштириш учун ҳукумат билан музокара олиб боряпман. Бу менинг орзумдаги лойиҳа, унинг яқин келажакда очилишини жуда хоҳлайман”.
“Бизда энг яхши рақс ўқитувчилари бўлади, — дейди Хема, — улар талабаларга мумтоз ҳинд рақсларинигина эмас, рақс билан боғлиқ турли йўналишлар, хусусан, либослар, пардоз, хореография ва бошқаларни ўргатишади”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий