15.12.2015

Сонакши Синха қўшиқчилик фаолиятини бошламоқчи


Қўшиқчилик билан боғлиқ реалити-шоу (“Indian Idol Junior”)нинг иккинчи фаслида ҳакам бўлган актриса Сонакши Синха “Ishqoholic” деган қўшиқ билан хонандалик фаолиятини бошламоқда. Қўшиқ мусиқасини Мит Брос хип-хоп жанрида басталаган, сўзларини эса Кумар ёзган.
“T-Series” компанияси раҳбари Бхушан Кумар бундай дебютдан жуда хурсанд. “Сонакшининг овози чиройли, қўшиқ ҳам жуда ёқимли, эсда қоладиган, — деди Кумар. — Дунёни боғлайдиган бир нима устида ишлаш имконига эга бўлганимиздан хурсандман. Мусиқа!”
Сонакши қўшиқ клипи тез кунда Гифти томонидан суратга олишини маълум қилди.
Киноэкранда эса Сонакши Синхани режиссёр А. Р. Муругадоснинг “Акира” триллерида ва Абхинай Део суратга олаётган “Force-2” фильмида кўриш мумкин бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий