А
нупам
Кхер Голливуд актёри Жерард Батлер билан бир фильмда бош ролни ўйнайди. Режиссёр
Марк Уильямснинг фильмининг сценарийсини “Судья” сценарийси учун “Оскар”га
номзоди кўрсатилган Билл Дубукуи ёзди.
“Ниҳоят
Торонтога етиб келдим. Бу ер жуда совуқ, — деб ёзди актёр “Твиттер”даги
саҳифасида. — Лекин улар буни ҳали илиқ ҳаво дейишяпти”.
1989 йилда “Дада” (“Daddy”) фильми учун танқидчилар
томонидан “Filmfare” мукофотига сазовор бўлган Анупам Кхер яқинда Деҳлида
ўзининг “Менинг мақсадим бу эмасди” (“Mera Woh Matlab Nahi Tha”) пьесасини
қўйди. Канададан қайтгандан сўнг эса актёр Нираж Пандейнинг крикетчи Махендра
Сингх Дхонининг ҳаётига асосланган фильмида суратга тушишни бошлайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий