22.12.2015

“Султон”да Салмон учун дублёр йўқ


Салмон Хон спортга бағишланган янги “Султон” (“Sultan”) фильмидаги жанг саҳналарида дублёрдан фойдаланмасликка қарор қилди. Яқинда 50 ёшга тўладиган актёр фильмда курашчини ўйнайди.
Салмоннинг яқин дўсти ва актёр Амир Хон ҳам спортга бағишланган, 2016 йилда чиқиши кутилаётган биографик фильм (“Dangal”)да суратга тушяпти. Амир фильмда жанг саҳнасида суратга тушаётганда елкасидан лат еди, оқибатда шифокор унга ётиб даволанишни маслаҳат берди. 
Салмон дўсти Амирдан хавотирланиб, шикастланиш жиддий эмаслигидан умид қилмоқда.
Актёрдан жанг саҳналарини ижро қилаётганда, қандай хавфсизлик чоралари кўрилиши ҳақида сўрашганда, у етакчи нашрлардан бирига “қиёфадош олмаслиги”ни маълум қилди. “Мен буни (курашни) бажара олишимга ишонч ҳосил қилдим. Бунинг учун тиришқоқлик билан машқ қилдим. Йирикроқ ва кучлироқ бўлишимга тўғри келади, бу эса қийин. Вазним 88 килограмм, аммо 94га етказишим, кейин эса 70га тушишим керак”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий