“Dilwale”
фильми билан экранга қайтиб, Шоҳруҳ Хон билан яна романтик муносабатларни
кўрсатган Кажол оиласидан узоққа кетишни истамагани учун бу лойиҳага
хушламасдан розилик берганини, фильмда суратга тушишга қизи Ниса кўндирганини
маълум қилди.
Фильм трейлери намойишида Кажол: “Ниса жуда
хурсанд, — дейди. — Аслида, фильмда суратга тушишга мени у кўндирди. У менга:
“Ойи, шу фильмда ўйнашингиз керак”, деди, мен унга: “Қизим, табиий съёмкалар
учун шаҳардан кетишим керак бўлади, ёнингизда бўлмайман”, дедим”. Аммо Ниса
нима бўлганда онасини Рохит Шеттининг бу фильмда суратга тушишга кўндирди. У
Кажолга онаси йиғлайвериб, қовоқлари шишиб кетадиган эмас, қувноқ ролда кўришни
хоҳлаётганини айтди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий