14.12.2015

Шоҳруҳ ва Кажол қўшиқ учун “ўлаёзди”


Шоҳруҳ Хон ва Кажол иштирокидаги янги “Dilwale” фильми тез орада катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Фильмда машҳур жуфтлик “Meri Subah Tum Hi” қўшиғи учун Исландияда суратга тушди. Кажол яқинда қўшиқ чиндан ҳам яхши чиққанини, лекин улар қаттиқ ишлаб, суратга тушаётганда “ўлаёзганликлари”ни айтди.
Романтик саҳна ҳақида гапираркан, Кажол шундай деди: “Бу қўшиқни Исландияда суратга олдик, етти кунда ишни тугатдик. Совуқ ҳавода итдек ишлаб, ўлаёздик, кўкариб кетдик, лекин вақтни жуда яхши ўтказдик. Бу қўшиқни жуда яхши кўриб қолдик, трейлерда унинг айрим қисмларини кўрдингиз, аммо бу қўшиқни экранда кўрсангиз, жуда сеҳрли ва жуда ажойиб кўринади. Бизнинг жуфтлигимиз ҳақида гапирадиган жозибангиз шу саҳнада намоён бўлади”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий