Шоҳруҳ
Хон ва Приянка Чопра иштирокидаги “Дон” фильми томошабинлар орасида яхши
оммалашди, кассада ҳам яхши даромад қилди. Фильм продюсерлари Фархан Ахтар ва
Ритеш Сидвани бу муваффақиятдан руҳланиб, фильмнинг давомини суратга олишга
қарор қилишди.
Иккинчи қисм ҳам муваффақиятли чиқди. Шундан бери машҳур
фильмнинг учинчи қисмини суратга олиш ҳақида кўп таклифлар билдирилди.
Яқинда
Шоҳруҳ Хон ва Приянка “Дон” фильмининг кейинги қисмида суратга тушмаслиги
ҳақида хабар тарқалди. Бироқ бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Приянка етакчи
газеталардан бирига берган интервьюсида “Дон-3” продюсерлари билан гаплашганини
маълум қилди.
“Дон”
ҳам, “Дон-2” ҳам ажойиб бўлди. Рома менинг энг севимли хотираларимдан бирига
айланди. Ритеш билан охирги марта гаплашганимда, у менга “Дон-3” янада
қувноқроқ бўлишини айтди. Аммо ҳали ҳеч нима якунига етгани йўқ”.
Ритеш Сидвани, “Дон” фильми продюсерларидан бири:
“Дон-3” ҳақида кўп гапириляпти. Таркибни ўзгартиришдан маъно йўқ, ҳозир
сценарий ишланяпти”, — деди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий