16.12.2015

Ранбир Санжай Даттга “айланиши” керак


Ранбир Ражкумар Хиранининг Санжай Датт ҳақидаги биографик фильмида қиёфасини ўзгартиришга мажбур бўлади. Ҳозирда “Томоша” (“Tamasha”) фильмини реклама қилиш банд бўлган актёр кейинги фильмида Санжай Даттга ўхшаши керак бўлади.
Ранбирдан фильм учун сочини олдириши ҳақида сўрашганда, “Албатта” деб жавоб берди. “Ражу Хиранининг Санжай Датт ҳақидаги фильмида суратга тушишни бошлаганимда, унга ўхшашга ҳаракат қиламан. Бу менинг актёр сифатидаги вазифам, томошабинлар экранда мен эмас, мен ўйнаётган қаҳрамон деб ўйлашлари керак. Шунинг учун ташқи қиёфани ўзгартириш фильмнинг муҳим қисми бўлади”, — деди актёр.
Ранбир фильм учун қанча семириши керак? “Ҳалигача қанча вазн тўплашим кераклигини билмайман. Ражу соҳиб билан муҳокамага ўтирганимизда, балки, бу ҳақда гаплашиб олармиз, ўшанда қанча семиришим кераклигини аниқ биламан”.
Ранбир аввалдан семиришга уринади, аммо ҳали бу борада ҳеч қандай натижага эришолгани йўқ. “Ростини айтсам, охирги 8 йилдан бери семиришга уриняпман, лекин танам бўйсунмаяпти, қовурғаларим кўриниб туради”, — кулади Ранбир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий