30.11.2022

“Фитна”


Ҳиндларнинг 2018 йилда экранга чиққан “Raazi” фильмини кўришимни Нафисахон Сулаймонова бир неча марта тавсия қилгач, кўришга қарор қилдим (аслида бу фильм кўраман деб ўйлаган фильмларим рўйхатида йўқ эди). Бош ва асосий ролни Алия Бхатт ўйнаган. Шу кунгача Алия иштирокида иккита фильмни кўрдим – “Йил талабаси” ва “Иллат”ни.

28.11.2022

“Дамини”


Режиссёр Ражкумар Сантошининг “Дамини” (руслар “Гувоҳ аёл” деб таржима қилишган экан) фильмини Минакши Шешадрининг фильмографиясидаги энг яхши фильмлардан бири деб баҳолангани ва томошабинлар жуда илиқ фикрлар билдиришгани учун кўрдим.

26.11.2022

“Human” (2022)


Бу сериални аввалроқ кўра бошлагандим, кейин бошқа ишларга чалғиб, ташлаб қўйдим. Ниҳоят биринчи мавсумни охиригача кўришга вақт ажратдим. Унда тиббиёт ва фармацевтика соҳасининг қора, жирканч томонлари кўрсатилади. Бу қора томонлар шу қадар даҳшатлики, даҳшатга тушасиз. Баъзи амалдорлар ва айрим давлатмандларнинг тубанлик ботқоғига ботганидан ёқа ушлайсиз.

19.11.2022

“Ўкинч”


Бу фильмни биринчи марта болалигимда кўргандим. Яқинда шу фильмни канал ўқувчилари сўрашганда, эсладим. Негадир бу фильм ўзбек тилига дубляж қилинганига қарамай, телевидениеда кўп қўйилмаган. Интернетдан ҳам ўзбекчасини топиб бўлмади.

18.11.2022

“Худо ёр бўлсин-2”


“Худо ёр бўлсин” фильмининг қизиқарли сюжети мантиқий давоми бўлган “Худо ёр бўлсин-2” (“Khuda Haafiz Chapter II: Agni Pariksha”)ни кўришга ундади. Шу йил томошабин эътиборига ҳавола қилинган фильмда воқеалар янада шиддатли, янада аянчли тус олади. Бу кинокартинада ҳам номусга тажовуз, зўравонлик, шафқатсизлик каби жиноятларга урғу берилади.

16.11.2022

“Худо ёр бўлсин”


“Khuda Haafiz” (2020) фильмини ўзбекчага русчадан олиб, видолашув деб ҳам таржима қилишибди, аслида, “Худо ёр бўлсин” (ёки “Худо паноҳида асрасин”) тўғри таржима бўлади.

15.11.2022

“Ракшабандхан”


2022 йилнинг “Raksha Bandhan” фильмини Акшай Кумар ва оилавий фильм деган эътироф сабабли кўришга қарор қилдим. Кумарнинг сўнгги фильмларида турли туман мавзулар кўтарилаяпти ва муваффақиятли очиб бериляпти, назаримда.

14.11.2022

“34-қўниш йўлаги”


2022 йилда томошабин эътиборига ҳавола қилинган “Runway 34” фильмини Амитабх Баччан ва Ажай Девган иши қизиқ бўлгани учун кўрдимми, ёки постери жалб қилдими, билмадим, хуллас, шу фильмни кўрдим. Рус тилида. Ўзбекчаси бор экан, лекин ҳозир ҳинд киносини яхши билмайдиганлар ҳам таржима қилаётгани ва баъзан ҳатто исмларда ҳам хатога йўл қўйишаётгани боис (ким таржима қилганини билмайман), рус тилида кўрганим маъқул, деб ўйлайман.

09.11.2022

“Ишқ ва қасос”


Романтик экшн жанрида суратга олинган режиссёр Милап Заверининг “Marjaavaan” фильмини кўришга ундаган сабаб “Tum Hi Aana” саундтреки ва унинг клипи бўлди. Жуда чиройли қўшиқ чиққан (буни ҳинд киноси мухлисларининг барчаси тасдиқласа керак). Фильм воқеалари ҳақида сўзлаб ўтирмайман, актёрлар ижроси ҳақида фикр билдирмоқчиман.