29.12.2016

“Икки лаҳза” (“Вир ва Зара” фильмидан)

Икки лаҳза тўхтади орзулар карвони,
Сўнг кетди. Сен қайда, мен қайда?
Икки лаҳзалик эди бу диллар достони,
Сўнг кетди. Сен қайда, мен қайда?

22.12.2016

Болливуднинг энг яхши актрисалари

Voompla сайти Болливуднинг 2016 йилда энг яхши актрисалари рейтингини эълон қилди. Гўзаллик, иқтидор, роль танлашдаги таваккалчилик — қуйида санаб ўтилган актрисаларнинг ҳаммасида бу жиҳатларни кўриш мумкин. Ахир Ҳиндистон киносаноатида истеъдодли ва машҳур актрисалар доим етарли бўлган.

19.12.2016

Дивьянка Трипатхи экранга қайтади

“Келин” (“Banoo main teri dulhann”) сериалидаги Видья ҳамда Дивья роллари билан ўзбек томошабинларининг севимли қаҳрамонига айланган Дивьянка Трипатхи яқинда турмушга чиққан бўлишига қарамай, ижоддан чекингани йўқ.

06.12.2016

Болливудда биографик фильмлар урф бўлди

Томошабин биографик фильмларни яхши кутиб олаётгани, кассада ҳам бундай фильмлар яхши натижа кўрсатаётгани, танқидчилар томонидан юқори баҳоланаётгани сабаблими, болливудда биографик фильмлар урф бўлди. Сўнгги йилларда томошабинлар “Азхар”, “Олигарх”, “Сарабжит”, “Манжхи”, “Бажи Рао ва Мастани”, “Ниржа” сингари фильмларни томоша қилди. Яна бир нечта биографик фильм суратга олинмоқда ва суратга олиниши режалаштирилмоқда.

24.11.2016

14.11.2016

Каран Жохар ва Кажол энди дўст эмасми?

Кажол ва Каран Жохар Болливуддаги фаолиятини бошламасдан аввал ҳам дўст эди. Бироқ кейинги пайтда уларнинг дўстона муносабатлари олдингидек эмасга ўхшайди.

10.11.2016

Олижаноб раҳбар ходимларига 400та уй совға қилди

Бу йилги Дивали байрамини “Hare Krishna Exports” компанияси хизматчилари бир умрга эслаб қолишса керак. Компания раҳбари — бизнесмен Савжи Долакия уларга эшитган одамнинг ишониши қийин бўлган совға улашди: энг яхши хизматчиларга

08.11.2016

“Сураткаш мухбирлар одамни чўчитиб юборади”

Прити Зинта яқинда юлдузларга ташланиб, чўчитиб юборадиган сураткашлардан норозилигини билдирди: “Мумбайда пайдо бўлиш энди ёқимли эмас: сураткашлар одамга ташланиб қолишади.

02.11.2016

Лондон фестивалида Баруннинг фильми намойиш қилинади

Нуфузли 60-Лондон кинофестивалида Милинд Дхаймаднинг “Сен менинг якшанбам” (“Tu Hai Mera Sunday”) режиссёрлик дебюти намойиш қилинади.

25.10.2016

Болливуд юлдузларининг янги лойиҳалари

Ажай Девганнинг катта лойиҳаси
Ажай Девган ўзининг “Shivay” деб номланган катта лойиҳаси билан банд. Фильмда ундан ташқари, Сайеша Сейгал, канадалик актёр Али Казми ва польшалик актриса Эри Кар суратга тушмоқда.

24.10.2016

Саргузаштсевар Хэппи

“Eros” продюсерлик компанияси янги комедия — “Happy Bhaаg Jayegi”нинг трейлерини намойиш этди. Фильмда бош ролларни Диана Пенти, Абхай Деол, Жимми Шергил ва Али Фазал ижро қилмоқда.

21.10.2016

Адитья Чопранинг романтик фильми

Ранвир Сингх ва Вани Капур “Befikre” деб номланган фильмда суратга тушишмоқда. Танаффус пайтида улар мухлислар билан суратга тушишга ҳам улгуришмоқда.

“Қадрли ҳаёт”

Гаури Шинденинг Шоҳруҳ Хон ва Алия Бхатт иштирокидаги “Қадрли ҳаёт” (“Dear Zindagi”) режиссёрлик лойиҳаси — 2016 йилнинг энг кутилаётган фильмларидан бири.

17.10.2016

Болливуднинг энг нуфузли 7 актрисаси

1. Дипика Падукон
Голливуд фильмида суратга тушган Дипикага Болливудда ҳам талаб катта.  Актриса сўнгги лойиҳалари билан наинки мухлислар, балки, танқидчилар орасида ҳам мухлисларини кўпайтирди.

12.10.2016

Болливуднинг энг нуфузли 7 актёри

Болливуд ҳар йили катта экранларга юзлаб янги фильмларни чиқаради. Ҳар бир фильмда бир неча нафар бош роль ижрочиси бўлади. Бундай шароитда ўз мавқеини сақлаш, доимо омма эътиборида бўлиш осон эмас. Аммо бу мушкул вазифани бир неча йилдан бери уддалаб келаётган актёр ва актрисалар бор.

05.10.2016

Сонакши Синха сиёсатга қизиқмайди

Актриса Сонакши Синха, актёр ва сиёсатчи Шатругхан Синханинг қизи сиёсатчи бўлмаслигини, чунки унга мойиллиги йўқлигини маълум қилди.

03.10.2016

Шоҳруҳ Хон Имтиёзнинг фильмида суратга тушишни бошлайди

Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон суратга олиш майдончасига қайтяпти. “Raees” ва “Dear Zindagi” фильмлари суратга олиб бўлингандан сўнг бир ой танаффус қилган актёр кейинги лойиҳадаги ишини бошлаб юборди.

30.09.2016

Акшайга омад кулиб боқди, Ритикка-чи?

Акшай Кумарнинг “Рустом” (“Rustom”) фильми киноижарада муваффақиятли кетяпти, ҳар қалай, Ритик Рошаннинг “Мохенжо Даро” фильмидан яхши.

28.09.2016

Дипика Падукон “Forbes” рейтингида

“Forbes” журнали Дипика Падуконни дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган актрисалари ўнлигига киритди. Даромади 10 миллион доллардан ошадиган актрисалар рўйхатида Дипика Болливуднинг ягона вакиласи.

26.09.2016

Катрина Шоҳруҳ Хон билан ишлаш истагида

Бундан аввал “То ҳаёт эканман” (“Jab Tak Hai Jaan”) фильмида бирга ишлаган Катрина Каиф ва Шоҳруҳ Хон режиссёр Ананд Л. Райнинг кейинги лойиҳасида бош ролларни ўйнаши ҳақидаги хабарлар ҳалигача тўхтамаяпти.

21.09.2016

Паринити Чопра қаттиқ таъсирланиб кетди

АҚШда ўтказилган, Каран Жохар, Адитья Рой Капур, Катрина Каиф, Варун Дхаван, Алия Бхатт, Сидхарт Малхотра, Паринити Чопра ва Шоҳруҳ Хон қатнашган “Dream Team” халқаро тури якунига етди.

19.09.2016

Ранвир янги уйга кўчиб ўтмоқда

Ранвир Сингх тез орада Санжай Лила Бхансалининг тарихий “Padmavati” фильмида суратга тушишни бошлаши керак. Хабарларга кўра, актёр суратга олиш майдончасидан узоқ бўлмаган уйга кўчиб ўтиш ниятида.

06.09.2016

Акшай Кумар фильмининг муваффақиятини нишонлади

Акшай Кумар ўзининг сўнгги фильми — “Rustom”нинг муваффақиятини нишонлаш учун байрам кечаси уюштирди. Болливуд юлдузлари, жумладан, Варун Дхаван, Жаклин Фернандес, Алия Бхатт, Сонакши Синха, Ранбир Капур, Шраддха Капур, Аржун Кумар, Рохит Дхаван ва бошқалар актёрнинг Жухудаги уйида меҳмон бўлишди.

29.08.2016

Приянка Чопра фестиваль ташкилотчиси бўлади

Приянка Чопра сентябрь ойида ўтадиган “Citizen” фестивалининг ташкилотчиларидан бири бўлиши ҳақида хабар берди. У Ушер ва Хью Эванс билан “The Today Show”да қатнашиб, шу янгиликни маълум қилди.

26.08.2016

Жеки Чан Сону Суднинг тақдимотида қатнашди

Болливуд актёри Сону Суд яқинда яна бир ёшга улғайди. Аммо актёр байрамларни нишонламасдан, янги лойиҳага киришишга қарор қилиб, отаси Шакти Сагар Суд номидаги кинокомпаниясини очишни маъқул кўрди.

25.08.2016

22.08.2016

Анушка Голливудда ишлаш истагида

Айни пайтда сўнгги фильми “Султон” туфайли чўққида бўлган актриса Анушка Шарма Голливудда ишлашни хоҳлаяпти, чунки унинг фикрича, бу “ажойиб имконият” бўлади.

19.08.2016

Шоҳруҳ Хон: “Салмон, Амир ва менинг ўртамда меҳр бор”

Шоҳруҳ Хон ҳамкасби Амир Хоннинг сўзларини юқори баҳолади. У Болливуднинг уч Хони — Салмон, Амир ва ўзининг ўртасида бир-бирига нисбатан меҳр борлигини, қилаётган ишлари учун бир-бирларини ҳурматлашларини таъкидлади.

15.08.2016

Карина Капур опаси билан суратга тушиш ниятида

Актёр Саиф Али Хоннинг рафиқаси Карина Капур тўнғич фарзандини декабрь ойида дунёга келтириши маълум бўлди. Аммо Карина фарзандининг туғилишига тайёргарлик кўришдан ташқари, ижодий режаларни ҳам унутиб қўйгани йўқ.

10.08.2016

Приянка Чопра: “Ҳаётда бир-биримизни яхши кўрамиз”

Яқинда Мадридда ўтган IIFA-2016 маросимида Приянка Чопра ҳаммани ҳайратга солди. Соҳибжамол актриса “Бажирао ва Мастани” фильмидаги роли учун иккинчи даражали ролдаги энг яхши актриса номинациясида мукофотланди.

08.08.2016

Варун ва Жон Акшайга қойил қолади

Акшай Кумар ва Жон Абрахам — Болливуднинг соғлом турмуш тарзига амал қилиб, жисмоний ҳолатини назорат қиладиган актёрлари. Кўпчилик актёрлар бу иккисидан фитнес борасида маслаҳат олиб, уларга амал қилади.

04.08.2016

Ранвир Сингх уйланганми?

Ранвир Сингх ҳозир Болливудда энг мафтункор актёрлардан бири, қизлар ва аёллар орасида мухлислари жуда кўп. У билан суратга тушиш учун ўзларини ўтга, чўққа урадиган мухлисаларни айтмаса ҳам бўлади.

29.07.2016

“Анил Капур оилам аъзосидек бўлиб қолган”

“Тап тортмаслар” ва “Бевафо” сингари фильмларда бирга актёр Анил Капур билан бирга суратга тушган актриса Карина Капур Хон уни ўз оиласи аъзоси деб ҳисоблашини таъкидлади.

27.07.2016

Юлдузлар дейдики...

* Агар қалбингизда истак бўлса ва сиз машаққатли меҳнатга тайёр бўлсангиз, у ҳолда муродингизнинг ўзи сизни топади... (Прити Зинта)

26.07.2016

Анушка энди Аржун Капур билан ишлайдими?

Сўнгги фильми “Султон” яқинда тақдим этилган Анушка Шарма кучли ҳаяжонда. Иш билан банд актриса продюсерлигидаги “Phillauri” ҳам тайёр.  

22.07.2016

“Келин” сериали юлдузи турмушга чиқди

“Келин” телесериалидаги роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш актриса Дивьянка Трипатхи ҳамкасби Вивек Дахияга турмушга чиқди.

19.07.2016

Болливуд янгиликлари қисқа сатрларда

* Акшай Кумар иштирокидаги “Jolly LLB2” фильмининг премьераси 2017 йилнинг 10 февралига белгиланди.
* Карина Капур ўзи суратга тушадиган навбатдаги фильм учун сочининг рангини ўзгартирди.

12.07.2016

Шаҳид Капур: “Миранинг ёнида бўлишни хоҳлайман”

Шаҳид 13 йилдан бери Болливудда. Айтишича, у ҳар қандай муваффақият ўткинчилигини, парвоз қилдирувчи ҳар қандай восита ўзгарувчанлиги ва руҳий хотиржамлик учун зарарли эканлигини англаб етди.

11.07.2016

Сонакши ва Жон романтик трекда суратга тушди


Сонакши ва Жон яқинда Бангкокдан Мумбайга қайтиб келди. Актёрлар у ерда бир неча кун давомида “Koi Ishara” деган романтик қўшиқнинг ярмини суратга олишди. Бу қўшиқни қўшиқчи ва бастакор Амаал Малик ёзди.

04.07.2016

Анушка ва Салмоннинг илк учрашуви қандай кечди?


Анушка Шарма тез кунларда экранга чиқадиган Салмон Хон иштирокидаги фильмидан ҳаяжонда. Кундалик газетага берган интервьюсида Анушка Салмон Хон билан илк учрашуви ҳақида гапириб берди.

29.06.2016

Шоҳрух Хон Ражеш Кханнанинг фильмини қайта ишламоқчи

“Бадлапур” фильмидаги иши учун эътироф этилган Варун Дхаван ва Навазиддин Сиддиқий яна битта фильмда суратга тушадиганга ўхшайди.

27.06.2016

Карина Капур: “Саиф туфайли яшашни ўргандим”

Карина Капур — бугунги кунда Болливуднинг энг етакчи актрисаларидан бири. Киносаноатдаги қизғин фаолияти давомида актриса экранда турли хил роллари билан намоён бўлди.

23.06.2016

Салмон Эмраннинг китобини эътироф этди

Актёр Эмран Хашмининг “Ҳаёт бўсаси — қандай қилиб суперқаҳрамон ва менинг ўғлим саратонни енгди” китобини Болливуддаги дўстлари юқори баҳолашди.

22.06.2016

Сонакши либослар дизайни билан шуғулланиш ниятида


Актриса Сонакши Синха яқинда қўшиқчилик фаолиятини бошлаган эди, энди эса яна бошқа ижод тури билан ҳам шуғулланишга қарор қилди. Маълумотларга кўра, актриса ўзининг “Асли Сона” (“Инстаграм”даги аккаунтининг номи ҳам шундай) деб номланган либосларини тайёрламоқда.

20.06.2016

Салмон Хон “Тезлик-4”да суратга тушади

“Тезлик-4” (“Dhoom-4”) фильмида ёвуз қаҳрамонни Салмон Хон ўйнаши ҳақидаги хабар тасдиқланди. Хоннинг шериги эса Вани Капур бўлади. 

16.06.2016

Акшай ва Амир Махараштра штатига ёрдам бермоқда


Болливуднинг суперюлдузи Амир Хон қурғоқчиликдан зарар кўрган Махараштра штатидаги қишлоққа ташриф буюрди. Амир ўзининг “Paani Foundation” жамғармаси ёрдамида қурғоқчиликдан қийналаётган фермерларга ёрдам беришни бошлади.

15.06.2016

Акшай Кханна экранга қайтади

Сўнгги пайтларда кўринмай қолган Акшай Кханна катта экранга қайтмоқда. Рохит Дхаваннинг “Dishoom” фильмидан ташқари, Акшай Бони Капур режиссёрлик қиладиган фильмда Шридеви билан бирга суратга тушади.

14.06.2016

Ҳума Қурейши Том Круз билан суратга тушадими?


Приянка Чопра ва Дипика Падукон Голливуд фильмларида суратга тушяпти, энди Ҳума Қурейшининг Ғарбга йўл оладиган пайти келди.