30.04.2015

“Жоним фидо” (“Fanaa”)


Жанр: мелодрама
Баннер: Yash Raj Films
Продюсер: Адитья Чопра
Съёмка гуруҳи: сценарийнавис — Шибани Батижа, режиссёр — Кунал Кохли
Бастакорлар: Жатин-Лалит
Ролларда: Амир Хон, Кажол Девган, Табу, Шайни Ахужа, Риши Капур, Кирон Кхер.
Премьера: 2006 йил 26 май.
Рейтинги: 2006 йилнинг энг даромадгир фильмлари бешлигига кирган.

29.04.2015

Юрак торларини беаёв чертувчи тароналар

Сўнгги пайтларда ўзим учун бир қанча ҳинд қўшиқчиларини кашф қилдим. “Ошиқлар-2” (“Aashiqui-2” фильмидаги Арижит Сингх ижро этган “Meri Aashiqui” қўшиғи тилимга ўрнашиб қолди. Жуда чиройли ижро этилган. Ижро, матн, куй уйғунлигини ҳис қилиш мумкин. Арижит Сингхнинг бошқа қўшиқларини ҳам эшитдим. Кўплари манзур бўлди. Овозида қандайдир дард бор.

27.04.2015

Янги Деҳли


Нью-Деҳли. Аҳолиси — 13 миллионга яқин. Қадимга манбаларга асослансак, ўрта асрлардаги ва замонавий Деҳли ўрнида қадимги шаҳар Индрапрастха — “Махабхорат” достонининг қаҳрамонлари пандулар империясининг пойтахти бўлган. Бу достондаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини 400 ёшдаги қалъа Пуран Киланинг қазишма ишлари тасдиқлади.

24.04.2015

Буюк Акбар мақбараси


Буюк Акбарнинг мақбараси Бобурийлар даври меъморчилигининг машҳур шоҳасарларидан бири ҳисобланади. Бу мақбара Агра шаҳри марказидан 8 километр наридаги Сикандрада жойлашган. Буюк Акбар (Жалолиддин Муҳаммад, 1542-1605) 1600-йилларда унинг қурилишини ўзи ҳаётлик чоғидаёқ бошлаган. Акбарнинг вафотидан сўнг унинг қурилишини ўғли Жаҳонгир 1613 йилда ниҳоясига етказган.

23.04.2015

Вивек Оберой яна ота бўлди


Актёр Вивек Оберой яқинда тантанали тадбирлардан бирида қизчали бўлганини маълум қилди.

“Қизчамиз туғилганини эълон қилишдан бахтиёрмиз, — деди актёр. — Оиламиз энди тўлиқ бўлди. Қизлар жуда бошқача бўлади.

21.04.2015

Ритик Рошан Голливудда суратга тушади


Ритик Рошан жуда ишчан актёр, у қаҳрамонлари қиёфасига кириш учун қийинчиликлардан қўрқмайди. Шу боис унинг ижросини муносиб баҳолашади. Ҳатто Голливудда ҳам.

20.04.2015

Шраддха ва Адитья Рой Капур яна биргами?


Шраддха Капур ва Адитья Рой Капурнинг муносабатлари бузилган эди. Бироқ жуфтлик туйғуларига яна имкон беришга қарор қилди.  
“Муҳаббатга бахшида умр-2” (“Ошиқлар-2) фильми муваффақиятидан сўнг Шраддха ва Адитья Болливуднинг севимли жуфтлигига айланганди. Гарчи актёрлар ҳеч қачон учрашаётганларини расман тан олмаган бўлса-да, уларни турли кечалар ва тадбирларда бирга кўп кўришарди.

17.04.2015

Дипика Падукон ҳақида


Болливуднинг соҳибжамол актрисаси Дипика Падукон 1986 йил 5 январда туғилган. Дипиканинг отаси машҳур бадминтон ўйинчиси Пракаш Падукон ва онаси саёҳат агентлигида ишловчи Ужала Падукон қизларининг келажагига эътиборли бўлишган.

Рекха нега Амитах Баччаннинг рашкини келтирган?


 Таржима ҳолига бир назар

 Рекха 1954 йил 10 октабрда таваллуд топган. У тамил актёри Гемини Ганесан ва телугу актрисаси Пушпаваллининг қизи. Аммо унинг ота- турмуш қурмаган. Отаси эса ҳатто қизи борлигини ҳам анча йиллар ўтиб, у актриса сифатида танила бошлаганидан сўнг билган. Рекханинг актрисаликни танлаганидан отаси ҳам ҳурсанд эди.

Кулгили актёрнинг кулгили исми


Мини-биография
Жон Пракаса Рао Жумала Ҳиндистонда Жонни Левер номи билан машҳур комик актёр. У 1957 йил 14 августда таваллуд топган. 1984 йилдан бошлаб кинога кириб келган ва шу кунгача 300дан ортиқ фильмда роль ижро этган. У 13 маротаба “Энг яхши комик актёр” мукофотини олган. 1997 йилда у бу мукофотни ҳатто икки маротаба қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Ирфон Хон яна Голливуд лойиҳасида!

Ирфон Хон Дэн Брауннинг "Инферно" асари бўйича суратга олинаётган фильмда суратга тушиш учун Будапештга йўл олди. Актёр бу фильмда Том Хэнкс ва Фелисити Жонс сингари Голливуд юлдузлари билан бирга ишлайди.

Хума Курейши телефонини сотмоқчи

Актриса Хума Курейши телефонини алмаштиришга қарор қилиб, эскисини сотишга қарор қилди. Тармоқда унинг телефонини сотиб олишга истак билдирганлар анчагина бўлди. Актриса бундан руҳланиб, кимошди савдо ўтказиб, тушган маблағни хайрияга сарфлайдиган бўлди.

Каран Жохарнинг ўқувчилари 6 миллиондан ошди


Болливуд режиссёри Каран Жохар Твиттердаги ўқувчилари, яъни обуначилари сони 6 миллиондан ошганидан хурсанд. 42 ёшли режиссёр Твиттердаги саҳифасини 2009 йил июлда очган эди.

16.04.2015

Айшвария Караннинг фильмида суратга тушади


Каран Жохар режиссёр сифатида “Ae Dil Hai Mushkil” фильмини суратга олишга қарор қилди. Бу фильмда у бош ролни Айшвария Райга бериш ниятида. Бош ролларга яна Ранбир Капур ҳамда Анушка Шарма таклиф этилган. Бундан ташқари, лойиҳада покистонлик актёр Фавад Хонни ҳам кўриш мумкин.

15.04.2015

Камнамо бўлиб қолган Прити


Бу мафтункор актрисани биров билан адаштириб бўлмайди. Юзидаги кулгичлари, чақноқ кўзлари, жозибали табассуми уни ҳаммадан фарқли қилиб туради. Ҳа, Прити Зинтани бировга ўхшатиб ҳам, адаштириб ҳам бўлмайди. Ундаги жозиба, беғубор табассум бошқа актрисаларникига ўхшамайди.

Рақс маликаси


Мадхури Диксит — ҳинд киносининг энг гўзал, жозибали, маҳоратли актрисаларидан бири. Унинг ижросидаги фильмларни кўрмаган бирор томошабин топилмаса керак. У шундай рақс тушадики, юрагингиз тўлқинланиб кетади. Беихтиёр “Тасанно!” дегингиз келади. Табассуми эса кишини қуролсизлантиради. Шу табассумининг ўзидаёқ бир олам маъно бордай туюлади. Маҳбуба ролини ўйнаш унга жуда ярашади. Маҳорати туфайли яратган образлари ҳамиша жонли, бетакрор чиқади.