“Мен Янги йилни севаман” (“I Love
NY”) фильми яқинда экранга чиқади.
“Мен Янги йилни севаман” —
режиссёрлар Радхика Рао ва Винай Сапрунинг романтик комедияси бўлиб, бош
ролларни Санни Деол ва Кангана Ранаут ўйнаган.
Бу Янги йил арафасида тасодифан
учрашиб қолган чиройли мусиқачи қиз (Кангана) ва Уолл-стритдаги жиддий банкир
(Санни) ўртасидаги муносабатлар ҳақида.
Фильмда Кангана ва Санни Деолни
ўзгача, илгари биз кўриб ўрганган образлардан фарқ қилувчи қиёфада кўриш
мумкин.
Суратга олиш ишлари Мумбай,
Нью-Йорк ва Бангкокда ўтди. Асосий сюжет русларнинг “Тақдир ҳазили ёки қушдай
енгил бўлинг” фильмидан олинган.
Аввалига фильмни 2013 йил 30 декабрда чиқариш
режалаштирилган эди, лекин тақдимот орқага сурилаверди. Продюсерлар икки йиллик
кечикишдан сўнг ниҳоят “Мен Янги йилни севаман”ни экранларга чиқаришга қарор
қилишди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий