17.07.2015

“Зита ва Гита”


“Зита ва Гита” фильмини севиб томоша қиламиз. Ушбу кинокартина 1972 йилда режиссёр Рамеш Сиппи томонидан суратга олинган. Фильм сценарийсини Салим ва Жавед, мусиқасини эса Р. Д. Бурман ёзган.
“Зита ва Гита” — туғилганда бир-биридан ажратилган, турли феъл-атворга эга бўлиб ўсган опа-сингил эгизаклар ҳақида. Улардан бири қашшоқликда, бири эса ҳашамат ичра улғаяди. Бироқ ҳашаматда ўсган қиз тортинчоқ ва қатъиятсиз бўлса, қашшоқликда улғайгани — аксинча: шаддод ва тап тортмас. Эркак қаҳрамонларни фильмда Дхармендра (Рака) ва Санжив Кумар (Рави) ўйнаган. Бойликка ўч келинойи образини актриса Манорама маҳорат билан жонлантирган. Айниқса, унинг пул санаш саҳнаси жуда кулгили. Эгизак қизларни Хема Малини ўйнаган.
Эгизаклар мавзусида илгари “Ram Aur Shyam” (бош ролни Дилип Кумар ўйнаган) фильми суратга олинган бўлса-да, “Зита ва Гита” юморга бойлиги, енгиллиги билан томошабинни жалб қилади. Кейинроқ бу мавзуда “Chaalbaaz” (Шридеви) ва “Kishen Kanhaiya” (Анил Капур) фильмлари суратга олинди.
Хема Малини “Зита ва Гита”даги роли учун “Энг яхши актриса”, П. Вайкунтх эса “Энг яхши кинематографист” номинациясида “Filmfare” мукофотига муносиб кўрилган.
Фильмдаги қўшиқларни Аша Бхосле, Кишор Кумар, Манна Дей, Лата Мангешкар ижро этган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий