07.07.2015

Ҳума Қурейши бадминтончи қизни ўйнайди


Ремо Де Сузанинг крикетчи Муҳаммад Азҳаруддиннинг ҳаёти ҳақидаги “Азҳар” (“Azhar”) фильми бош ролга Эмран Ҳашми тасдиқланганидан бери ҳамманинг эътиборида. Прачи Десаи унинг биринчи, Наргис Фахри эса иккинчи рафиқасини ўйнайди.
Энди фильм продюсерлари яна бир ролга актриса Ҳума Қурейшини таклиф қилишди.
Ҳума бадминтончи Жвала Гуттани ўйнайди. Бу ролга аввал Нимрат Каур таклиф этилган эди. Нимрат “иш жадвалига мос келмагани учун” лойиҳани рад этган эди, аммо Ҳумада ҳозирча бундай муаммо йўқ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий