06.07.2015

Видья Балан номидаги махсус стипендия таъсис этилди

Миллий ва Падма Шри мукофотининг соҳибаси Видья Баланни кўпчилик универсал актриса деб ҳисоблайди.
Яқинда Мохит Сурининг “Бизнинг тугамаган қиссамиз” (“Humari Adhuri Kahani”) фильмида суратга тушган актриса ҳинд киносига ҳамда мамлакатда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун фахрли докторлик даражаси билан тақдирланади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Рай университети унинг шарафига махсус стипендия дастурини бошлайди. Видья Балан номидаги стипендия кам таъминланган қизлар учун бепул таълим олиш, шунингдек, овқатланиш ва турар жой билан таъминлашни ўз ичига олади.
Стипендия бериладиган қизларни Видьянинг ўзи танлайди, молиялаштириш эса Рай университети ҳисобидан амалга оширилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий