Приянка Чопра киносаноатнинг
паст-баландини анча тушуниб қолгандан сўнг қандай фильмлар суратга олмоқчилиги
ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлди.
Приянка продюсерлик компаниясининг
бюджет имкониятлари борасида хом хаёллар сурмайди.
У мазмуни теран, бюджети эса
кам фильмларга эътибор бермоқчи.
“Билганим шуки, ҳозир продюсерлик
компаниям кичкина,
шунинг учун кичикроқ фильмлар олмоқчиман. Айни пайтда кўп фильмларни кўриб
чиқяпмиз. Мен мазмуни чуқур, бюджети оз фильмлар олишни хоҳлайман”, — дейди
Приянка.
Актриса режиссёр Мадхур Бхандаркар билан
ҳаморликдаги “Madamji” номаълум муддатга қолдирилганини тасдиқлади: “Уни узоқ
вақтга четга сурдик. Фильм билан боғлиқ кўп иш содир бўлди. Шунинг учун уни
кейинга қолдиришга қарор қилдик. Бу сценарий юрагимга қадрли. Қачондир уни
суратга олишимизга умид қиламан”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий