20.07.2015

“Сенга ошиқман”: Ранвир Ишанини кечирадими?


Ишанининг Карвачот куни Чирагнинг ёнига боргани, бунинг устига, Чираг юборган суратлар Ранвирнинг қалбида шубҳа туғдиради. Ишанидан қаттиқ жаҳли чиққани учун у билан гаплашишни ҳам, уни кўришни ҳам хоҳламайди.
У билан эр-хотинлик ришталарини узишга қарор қилади. Ишанининг ўзини оқлашлари, тушунтиришлари бу гумонларни тарқатиб, ғазаб ўтини пасайтиролмайди. Ранвир ўзини Ишанидан нафратланаётгандек тутади, ундан аламини олишга ҳаракат қилади. Бу ғазабли онлар қачонгача давом этади? Ишани ўзининг айбсизлигини исботлай оладими? Ранвир уни кечирадими ёки хотинидан буткул воз кечиб кетадими? Амба уларнинг бирга бўлишига йўл қўядими? Чираг уларни айириш учун яна қандай ҳийлаларни ўйлаб топади?
Блогимизни кузатишда давом этинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий