“Ака-ука” фильмида “Mera Naam Mary”
қўшиғига ижро қилган рақси билан ҳаммани ҳайратга солган Карина Капур Хон
болаликдаги қизиқишини эслаб, катхак ва бхаратнатьям сингари мумтоз ҳинд
рақсларини ўрганиш нияти борлигини маълум қилди.
Карина болалигида мумтоз рақс
бўйича дарс олган опаси Каришма Капурнинг рақс машғулотларини ҳар доим кузатиб,
кўзгу олдида ҳаракатларни ўхшатишга уринган. Карина ҳозирча касбий
мажбуриятлари билан банд бўлса-да, яқин келажакда ҳинд мумтоз рақсини
ўрганмоқчилигини таъкидлади.
Ҳозир актриса Аржун Капур билан бирга Р. Балкининг
“Ki And Ka” фильмида суратга тушмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий