Болливуднинг ёқимтой актрисаси
Шраддха Капур “Look Who’s Talking with Niranjan” ток-шоусида фильмлари,
баҳслар, мода ва бошқа нарсалар ҳақида гапириб берди.
Шоу бошловчиси — Ниранжан
Шраддхадан ҳамкасблари билан ишқий муносабатлари ҳақидаги миш-мишлар ҳақида
сўради.
“Мени ҳар бир ҳамкасбимга боғлашяпти деб ўйламайман, — деди актриса. —
Мен фақат Адитья ҳақида ўқиганман. Фақат шу, шекилли. Ҳамма билан эмас. Яна ким
билан боғлашган?” Шраддха “Ошиқлар-2” фильмида бирга суратга тушган ҳамкасби
Адитья Рой Капур билан исмини боғлашларидан чарчаган кўринади. “Фильм
чиққанидан бери деярли икки йил ўтди, бу миш-мишлар эса бизни тарк этмаяпти.
Мен бу ҳақда 29000 марта гапирганман”. Бошловчи бу миш-мишлар асослими деб сўраганда Шраддха қатъиян “Йўқ”, деб жавоб берди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий