Шоҳруҳ Хоннинг “Raees” ва Салмон
Хоннинг “Sultan” фильми киноижарада тўқнашиши ҳақида охирги пайтларда кўп
гапириляпти. Шоҳруҳнинг яна бир фильми — “Dilwale” ва Санжай Лила Бхансалининг
“Bajirao Mastani” фильми ҳам киноижарада “тўқнашиши” кутилмоқда.
Иккала фильм
премьераси 2015 йилнинг 18 декабрига белгиланган.
Аммо Дипика Падукон фильми
Шоҳруҳнинг фильми билан тўқнашишидан хавотирда эмас. “Мен бу янгиликларда
кўрсатилаётгандек мураккаб деб ўйламайман, — дейди актриса. — Ҳаммаси оддий. Биз
ишлаётган фильм жанри ҳар хил. Айни пайтда биз иш билан шунчалик бандмизки, ким
нима қилаётгани ҳақида ўйлашга вақт йўқ. Иш жадвалимиз тиғиз. Иккала фильм ҳам
ижарада муваффақиятга эришади деб умид қиламиз, чунки ҳаммага жой топилади”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий