Ниҳоят кўп йиллик танаффусга нуқта
қўйилади. “Yash Raj Films” марҳум режиссёр Яш Чопранинг таваллудига 83 йил
тўлиши муносабати билан ажойиб янгиликни маълум қилди: Адитья Чопра 7 йиллик
танаффусдан сўнг “Befikre – Those Who Dare To Love” деб номланган янги лойиҳаси
билан режиссурага қайтмоқда.
Унинг сўнгги фильми 2008 йилда чиқарилган Шоҳруҳ
Хон ва Анушка Шарма иштирокидаги “Тангри яратган жуфтлик” бўлган эди. Адитья “Твиттер”даги саҳифасида “Befikre”ни суратга олмоқчилиги ҳақида расман хабар берди. Чопра ўз фильмига Ранвир Сингх ва Анушка Шарма билан шартнома тузди. У Зоя Ахтарнинг “Юраклар уриб турсин” (“Dil Dhadakne Do”) фильмида Ранвир ва Анушканинг ижросидан таъсирланди. Аммо актёрлар борасидаги танлов ўзгариши ҳам мумкин. Фильм романтик комедия бўлади. Адитья Чопранинг “Ўғирланмаган келин”, “Севишганлар”, “Тангри яратган жуфтлик” сингари фильмларни тақдим этган режиссёр эканлигини инобатга олсак, унинг янги лойиҳаси ҳам қизиқ бўлиши керак.
Комментариев нет:
Отправить комментарий