Аржун Капурнинг сўнгги фильми
отасининг продюсерлигида чиққан Сонакши Синха иштирокидаги “Tevar” бўлди. Бироқ
фильм киноижарада муваффақиятсизликка учради, Аржун ва Сонакшининг ишқий
муносабатлари ҳақидаги миш-мишлар ҳам лойиҳани сақлаб қололмади.
Яқинда берган
интервьюсида Аржун бундай миш-мишлар уни ташвишга солмаслигини таъкидлади.
“Ишқий муносабатлар ва ажрашишлар
ҳақидаги миш-мишлар мени ташвишлантирмайди, — деди актёр. — Бу киносаноатнинг
ажралмас қисми, ҳақиқатни фақат сен ва бошқа одам билади. Мен саноат касбий ёки
шахсий ҳаётингиз, суратга тушаётган фильмларингиз ҳақида бирон манфаат учун
юритиладиган қуруқ муҳокамаларга қурилган деб ўйлайман. Бу одамлар ўйлагандек
катта иш эмас. Биз чиндан ҳам миш-мишлардан ташвишланмаймиз”.
Аржун айни пайтда Р. Балкининг “Ki and Ka” фильмида
Карина Капур Хон билан суратга тушмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий