Саиф Али Хон ва Шаҳид Капур Вишал
Бхардважнинг “Rangoon” фильмида суратга тушиб, ўртада душманлик кайфияти
борлиги ҳақидаги гап-сўзларга чек қўядиган бўлди. Аммо бу икки актёр билан
боғлиқ яна бир янгилик бор.
Шаҳиднинг укаси Ишан ва Саифнинг қизи Сара
Болливудда Каран Жохарнинг фильмида илк бор суратга тушади.
Каран бошқа машҳурларнинг
болалари, масалан, Варун Дхаван ва Алия Бхаттга ҳам Болливуд эшикларини очиб
берганди, энди эса Ишан ва Сара учун шундай имконият яратади, бироқ лойиҳага
ким режиссёрлик қилиши ҳозирча номаълум.
Карина Капурнинг Каран Жохар билан яқин дўстлигини
ҳисобга олиб, бу фильмда актрисанинг махсус роли бўлишига умид қилиш мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий