28.10.2015

Акшай Кумар арслон билан суратга тушмоқда


Акшай Кумар Болливуднинг энг қалтис ва мураккаб ҳаракатларни ўзи, каскадёрларсиз бажарадиган актёрларидан бири. Бироқ “Singh Is Bliing” фильмида суратга тушаётганда, ҳақиқий арслонга дуч келгач, актёр ҳаёт жуда қадрли эканлигини ҳис қилди.

Фильмда ҳайвонот боғи қўриқчисини ўйнайдиган Акшай Кейптаунда Мусафа лақабли арслон билан суратга тушишга мажбур бўлди. “Мен арслон билан ишладим. Бу жуда қалтис ҳаракат, лекин у билан олишув саҳнаси эмас, шунчаки арслон машинада менинг орқамда, орқа ўриндиқда ўтирди. Ишонмайсизлар, нохуш ҳодиса юз берди... У ойнадаги ўз аксини кўриб, ёнида бошқа арслон бор деб ўйлади. Кейин панжаси билан ойнани урди, ойна чил-чил бўлиб синиб кетди. Мен эса машинадан отилиб чиқиб, максимал тезликда арслондан нарига қочдим, — деб ёзади актёр. — Арслон ўргатувчи йигит менга “Наҳотки, Khiladi (Акшайнинг кинодаги қаҳрамони лақаби) қўрқиб кетди?” деди, мен эса “Khiladi ҳам одам”, деб ўйладим. Кейинроқ у менга арслон тинчланганини, ҳеч нима қилмаслигини айтди, аммо мен йиртқич ҳайвонга яқин боришга тайёр эмасдим. Мен гулчамбар осилган суратим менга бағишлангани ёзилган бу фильмнинг бошида кўрсатилишини истамайман”.
Бироқ, кейин ҳаммаси яхши ўтди, тармоқда Акшайнинг суратга олиш майдончасида арслон билан юрганини акс эттирувчи суратлар пайдо бўлди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий