Шоҳруҳ Хон мухлисларини жуда яхши
кўради. Иш жадвали тиғизлигига қарамай, актёр ижтимоий тармоқларда жуда фаол,
мухлисларини қувонтириш мақсадида бўлишиш учун доим нимадир топади. Ҳатто
бўлажак “Мухлис” (“Fan”) фильмида ҳам у бутун дунёда миллионлаб мухлисларга эга
одамни ўйнайди.
Шу боис актёрнинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан таржимаи
ҳолини чоп эттирмоқчилигидан ажабланмаса ҳам бўлади.
Шоҳруҳ Хон маълум вақтдан бери
китоб устида ишлаяпти. Актёр яқинда берган интервьюсида шу ҳақда гапирди:
“Китоб ёздим. Ҳар гал уни чоп эттирмоқчи бўлганимда, янги нимадир топаман. Ҳар
гал навбатдаги муваффақиятсизлик ёки омаддан сўнг: “Бу ҳақда ҳам ёзишим керак”
деб ўйлайман. Шунинг учун китоб ҳам тугаган, ҳам тугамаган. Уни қачон чоп
эттиришимни, умуман чоп эттираманми-йўқми, билмайман. Буни 50 ёшга тўлганимда,
амалга оширсам керак, лекин шошишни истамайман. Менга ёзиш ва қайдлар қилиш
ёқади, ҳеч бўлмаса, болаларим учун”.
Шоҳруҳ Хон шу йилнинг 2 ноябрида 50 ёшга тўлади.
Ўшангача китобни тугатиб, мухлисларини хурсанд қила олармикин. Ҳар қалай, бу
мухлислар учун жуда ажойиб туҳфа бўларди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий