06.10.2015

Рани январда она бўлади


Оилавий ҳаётдан мамнун Рани Мукхержи ҳозирда эри билан хорижда. Кейинги вақтларда актрисанинг ҳомиладорлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни истамайдиган Рани ҳомиладорлиги ҳақида ҳам гапираётгани йўқ.
Шундай бўлса-да, тиниб-тинчимас мухбирлар Ранининг январь ойида фарзандли бўлиши кераклигидан хабар топишди. Унинг келини Жиоти Мукхержи — таниқли телеактриса Ранининг ҳомиладорлигини тасдиқлади.
Сўнгги марта “Мардона” фильмида суратга тушган Рани Мукхержи, лойиҳалар, фильмлар ҳақидаги миш-мишларга қарамай, бошқа шартнома имзолагани йўқ. Эри Адитья Чопранинг компаниясида муҳим қарорларни қабул қилаётгани тўғрисидаги гаплар ҳам асоссиз. Рани бутун эътиборини оилавий ҳаётга қаратиб, фарзанди туғилишини сабрсизлик билан кутмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий