Жон Абрахам ва Сонакши Синханинг “Force
2” фильмида суратга тушишни бошлади, аммо жараён бир ҳафта кеч бошланди. Бунинг
сабаби суриялик қочоқларнинг оқимида.
Жон ва Сона айни пайтда Будапешт
(Венгрия)да. Актёрлар фильмда суратга тушиш ишларини 22 октябргача тугатиши керак.
Бироқ фильмни суратга олиш унчалик ҳам осон иш эмас, айниқса, ҳозир, Яқин
Шарқдаги уруш Венгрияга ҳам таъсир қилаётганда.
“Айни пайтда Будапештдаги муҳит
Венгрия орқали Германияга ўтмоқчи бўлаётган суриялик қочоқлар билан боғлиқ
муаммолар туфайли беқарор. Суратга олиш ишлари 6 сентябрда бошланиши керак эди,
аммо продюсер Випул Шоҳ жамоадан 12 сентябргача кутишни сўради”, — дейилади
нашрларда.
Маълум бўлишича, фильм ижодкорлари
суратга олиш ишлари учун Будапештда қизиқ жой топишган. Фильм матбуот котиби
ҳам суратга олиш жараёнини Будапештдаги сиёсий беқарорлик туфайли бир неча
кунга кечиктиришга тўғри келганини, ҳозир эса иш жадвал бўйича кетаётганини
тасдиқлади.
“Force 2” фильмини Абхинай Део
суратга олмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий