25.03.2016

Катрина Каиф “Сиёсатчилар-2”да суратга тушмайди

Катрина учун нохуш дамлар бошланганга ўхшайди. Актрисанинг Ранбир Капур билан муносабатлари барҳам топиб, сўнгги фильми “Fitoor” муваффақиятсизликка учрагандан сўнг Катринанинг мухлислари учун яна бир нохуш янгилик пайдо бўлди.
“Сиёсатчилар” (“Raajneeti”) сиёсий триллерда етакчи роллардан бирини ўйнаган актриса фильмнинг иккинчи қисмида суратга тушмайди. Катрина фильмда Инду Сексария ролини ўйнаб, ижроси учун юқори баҳоланган эди.
Биринчи қисмни суратга олган режиссёр Пракаш Жха газеталардан бирига шундай деди: “Янги сюжет Катринага мос келадими-йўқми, ҳатто билмайман ҳам. Биз албатта уни иккинчи қисмда кўришни истаймиз, лекин қаҳрамон бутунлай бошқа бўлиб қолса, ҳаммаси ўзгаради”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий