16.03.2016

Акшай Кумар жангари фильмда маслаҳатчи бўлди

Ҳинд киночилари актёр Видьют Жамвал иштирокидаги “Коммандо-2” фильмини суратга олишни бошлашди. Бу Видьютнинг 2013 йилда экранларга чиққан “Коммандо” фильмининг давоми бўлиб, унда яна Пужа Чопра ва Жайдип Ахлават бош ролларни ўйнайди.
“Коммандо-2” продюсерлари фильмнинг давомида янада юқори даражада бўлишини, фақат ҳинд томошабини эмас, балки, хорижликлар учун ҳам қизиқ бўлишини ваъда қилишмоқда. Биринчи фильмнинг кассадаги тушумлари ўртача бўлган бўлса-да, Видьютни фильмдаги жанг саҳналари учун юқори баҳолашди.
“Коммандо-2” фильмининг яна бир ютуғи — Акшай Кумарнинг иштироки. Бироқ актёр суратга тушмайди, балки, маслаҳатчи сифатида ишлайди. “Акшай — юртимиздаги жангари фильмларнинг энг яхши қаҳрамони. Видьют иштирокида “Коммандо”ни суратга олишни бошлаганимизда, у роса ҳаяжонланганди, Акшайнинг фильмимизда кўпроқ қатнашишини истардик. Аммо у жуда банд эди”, — дейди фильм продюсери Випул. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий