Сонам
Капурнинг сўнгги фильми “Ниржа” киноижарада жуда яхши кутиб олиниб, суперхит
даражасига етди. Танқидчилар ҳам фильм ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.
Бу
лойиҳа якунига етди, Сонам энди нима билан машғул бўлмоқчи?
“Battle
For Bittora” фильмининг сценарийси тайёр, лекин биз кастингни тугатиб,
режиссёрни аниқлашимиз керак. Ҳали бу ишни амалга оширганимиз йўқ. Мен жуда кам
иш қиляпман. Тўққиз йилдан бери саноатдаман, атиги 12та фильмда суратга тушдим,
бу менинг меъёрим”, — дейди актриса.
Сонам
синглиси Реянинг фильмида Катрина билан суратга тушиши ҳақида ҳам хабарлар
чиққанди. “Рея мен билан бирга фильм ишлайди, — дейди Сонам. — Аммо бошқа
одамлар билан ҳам фильм ишлашига умид қиламан (кулади). Агар буни айтсам, у
мени ўлдиради”.
Сонамнинг айтишича, синглиси Рея учта фильм ишлаш
ниятида. Шундан иккитаси Сонам иштирокида, биттаси эса усиз бўлади. “Рея уларга
продюсерлик қилади, лекин режиссёр эмас. Бу ҳақда ҳалигача эълон қилмадик, ҳали
ҳам кастинг жараёнидамиз. Бу жуда қизиқ лойиҳа, мен аввал суратга тушган
фильмлардан буткул фарқ қилади. Одамлар буни қандай қабул қилишларини
кўрайлик-чи. Чўчияпман, албатта, лекин қўрқувимни енгишга уринаман”, — дейди
Анил Капурнинг эрка қизи.
Комментариев нет:
Отправить комментарий