Приянка
Чопранинг Голливуд фильмида суратга тушиши ҳақидаги гап-сўзлар тарқагандан сўнг
актриса чиндан ҳам “Baywatch” (“Малибу қутқарувчилари”) фильмида суратга
тушишини тасдиқлади.
Приянка
ўтган йилнинг сентябридан бери фильм ижодкорлари билан музокара олиб
бораётганди. Актриса бу фильмда Дуэйн Жонсон билан бирга суратга тушади. “У
ажойиб, — дейди Приянка актёр ҳақида. — У чиндан ҳам кинобизнесни
тушунадиганлардан, унга қойил қоламан. Қолаверса, у кинога бутунлай бошқа
соҳадан келган, шундай бўлса-да, ҳозир киноюлдуз. У билан танишиш жуда мароқли
бўлди”.
Приянка
2016 йилнинг илк икки ой жуда яхши ўтганини, бундан буён ҳам ишга бор
куч-қувватини бағишлашга тайёрлигини билдирди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий