17.03.2016

Анушка Шарманинг муҳаббат қиссаси якунига етди

Анушка Шарма ва унинг севган инсони — крикетчи Вират Кохлининг ажралишгани тўғрисида кўп гап-сўзлар бўлди. Бу хабар расман тасдиғини топди. Миш-мишларга кўра, Анушка ва Вират хайрлашиб, диққат-эътиборини иш фаолиятига қаратишга қарор қилишди.
Актриса ва спортчининг учрашаётгани уларнинг Янги Зеландияда таътилни бирга ўтказаётгани акс этган суратлар тарқалгандан сўнг маълум бўлганди. Кейинроқ улар турли тадбирларга ҳам бирга кела бошлашди. Анушка ва Виратнинг муҳаббат қиссасида эсда қоларли дамлар кўп бўлди: романтик таътиллар, дарғазаб мухлисларга қарши туриш... Анушкани крикетчи айнан у туфайли ёмон ўйнай бошлаганликда айблашганда, ошиғи ҳар доим уни ҳимоя қиларди. Ҳамма бу жуфтлик ажойиб кунларнинг бирида турмуш қуради деб ўйларди, бироқ, афсуски, гўзал муҳаббат қиссаси якунига етди.
Вират яқинда “Твиттер”даги саҳифасида Анушка билан ажралишгани ҳақида хабар ёзди-ю, тез ўчириб ташлади, аммо мухлислар хабарни ўқишга улгуришди, албатта.
Анушка айни пайтда суратга тушиш билан банд, Виратнинг ҳам бошқа ташвишлари етарли.

Комментариев нет:

Отправить комментарий