Яқинда
ўзининг таржимаи ҳолини чиқарган актёр ва сиёсатчи Шатругхан Синха агар ўзининг
ҳаёти ҳақида фильм суратга олинадиган бўлса, унда бош ролни “Бажирао ва
Мастани” актёри Ранвир Сингх ўйнашини хоҳлашини маълум қилди.
“Мен бу яхши ва
буюк фильм бўлади деб ўйлайман, чунки бу жуда илҳомлантирувчи воқеа. Унда
романтика ва ўйин-кулги ҳам бор. Агар менинг таржимаи ҳолим асосида ҳиндий
фильм суратга олишса, Ранвир Сингх ёки менга ўхшайдиган ўғилларим Лав ва Куш яхши
ижро кўрсатиши мумкин. Ўзим ҳам бирон иш қилишни истардим”, — деди Шатругхан
Синха.
338
саҳифали китобни таниқли журналист Бхарати Прадхан ёзди. Таржимаи ҳолни ёзишга етти
йиллик тадқиқот, 37та интервью ва Синха оиласининг шахсий архивидаги суратлар
ва тасмага ёзилган 200 соатлик суҳбатлар керак бўлди.
“Бу жуда қизиқарли китоб, — дейди Синха. — Ўқишни
бошлашингиз билан тўхтагингиз келмайди. Бу китобни ўқишни бошлаган кўпчилик
дўстларим атиги икки ёки уч саҳифани ўқиб, тўхтай олишмаётганини айтишди”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий