Икки
йиллик танаффусдан сўнг “Meri Pyaari Bindu” фильми Паринити Чопранинг катта
экранга қайтиши бўлади. Актриса ташқи кўриниши устида ишлашга ниҳоят вақт
топилганидан хурсанд.
27 ёшли
актриса бу вақт давомида ташқи кўриниши устида ишлашга муваффақ бўлганидан
мамнун, ахир у кўпдан бери шуни хоҳлаётганди. “Мен доим бирон фойдали иш
қилишни истардим ва ҳар доим танаффус олишни ўйлардим. Лекин сабаб ёки ирода
тополмасдим. Имконият туғилганда, бундан фойдаландим”.
“Yash
Raj” компаниясининг лойиҳаси бўлмиш “Meri Pyaari Bindu”да Паринити “Maana ki
humm yaar nahi” деб куйлашини маълум қилди. Фильм режиссёри — Маниш Шарма,
Акшай Рой эса илк бор шу фильмда суратга тушади.
Паринитига бошловчи қўшиқчи воқеаси шунчалик
ёқдики, қўшиқ айтишига ва Аюшманн Кхуррананинг севгилисини ўйнашига тўғри
келадиган фильмга рози бўлди. “Мен болалигимдан қўшиқ айтаман, ҳинд мумтоз
қўшиқчиси сифатида таълим олганман. Мусиқага доим жуда жиддий ва меҳр билан
ёндашганман. Бу менинг энг катта қизиқиш ва хоббиларимдан бири”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий