30.03.2016

Кангана кинода опасини ўйнаш истагида

Миллий мукофот соҳибаси бўлмиш Кангана Ранаут кескин фикрлар билдиришдан чўчимайди. Эҳтимол, унга бу дадиллик опаси Ранголидан ўтгандир. Ранголи — устига кислота сепиб юборишгандан сўнг ҳам иродасини йўқотмаган аёл.
Яқинда опа-сингил “Femina” журнали муқовасини тақдим этишда қатнашди. Шунда Ранголи тез орада киносаноатчига айланиб, Кангана билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини ошкор этди: “Ҳозир мен Кангананинг ишларини бошқаряпман. Мен продюсер бўлмоқчиман, у эса — режиссёр. Шу тариқа бирга ишлашимиз мумкин”.
Кангана Ранаут эса бунга жавобан опасига: “Менга ҳаётингизни экранлаштириш ҳуқуқи керак. Жиддий гапирадиган бўлсам, Ранголининг ҳаёти қизиқ. Шунинг учун биографик фильм ишлаб, унда роль ўйнашни истайман. Унда поччамни ҳам суратга оламан”, — деди.
Ранголига 23 ёшида мухлисларидан бири ҳужум қилиб, кислота сепиб юборган. Қиз тирик қолган, бироқ 57 марта пластик жарроҳлик операция қилдиришга мажбур бўлди. “Кислота ҳамма нарсани емиради, — дейди Ранголи. — Фақат зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдамгина сизни қутқариб қолиши мумкин. Агар бу иш амалга оширилмаса, кислота сизни ўлдиради. Мен битта қулоғимдан айрилдим, бир кўзимнинг кўриш қобилияти 90% йўқолди. Мамлакатда кўрсатилган эн яхши даволанишдан кейинги аҳвол бу. Чандиқлар шундай эдики, уч ойгача ойнага қарамадим. Қаролмадим. Мен ҳаёт учун курашдим, чунки на ея олардим, на нафас ола олардим. Касалхонада бир ой ётиб, бир нечта операцияни бошдан кечирдим. Мени ҳар куни у ёки бу операция учун операция залига олиб боришарди”.
Дарҳақиқат, Ранголининг матонати, ирода кучи таҳсинга сазовор.

Комментариев нет:

Отправить комментарий