22.03.2016

Алия ўзига уй совға қилди

13 мартда 23 ёшни қаршилаган Алия Бхатт яқинда журналлардан бири учун уюштирилган фотосессия пайтида туғилган кунига бериладиган совға ҳақидаги саволга жавоб бераркан, ўзига уй совға қилишини маълум қилди.
Алия ота-онасининг уйидан алоҳида уйга кўчиб ўтиш ниятида. Қувноқ актриса ўзига мос уйни топишга ҳам улгурди. Янги уй ота-онасининг уйига анча яқин. Уй интерьерини дизайнер Рича Бала лойиҳалаштиради. Бу дизайнер Кангана Ранаутнинг Бандра туманидаги уйини ҳам лойиҳалаштирган эди.
Алия жуда хурсанд: “Мен иккинчи қават Нью-Йорк услубида бўлишини истайман — жуда шинам ва у қадар замонавийлаштирилмаган. Ҳатто ретро совуткич ва девор учун кўплаб неон вивескалар топмоқчиман”. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий