25.03.2016

Аржун Капур нега “Ниржа” фильмини кўра олмаяпти?

Актёр Аржун Капур экранда ҳам, ҳаётда ҳам яқинларини йўқотишдан қўрқади, шунинг учун ҳам Сонам Капурнинг “Ниржа” фильмини кўришга жазм қилолмаяпти.

Аржуннинг амакиваччаси бўлган Сонам фильмда 1986 йил сентябрда террорчилар эгаллаб олган “Pan Am Flight 73” самолётинингбортида стюардесса бўлиб ишлаган Ниржа Бханотни ўйнайди. Балки шунинг учун Аржун Сонам иштирокидаги биографик фильмни кўришга жазм қилолмаётгандир.
“Фильмни кўришдан қочганим, тан олмаганим ва унга қарамаганимнинг сабаби шуки, яқинларимни йўқотишдан қўрқаман, — деди Аржун Сонамга йўллаган видеомурожаатида. — Сен мен жуда яхши кўрадиган инсонсан, шунинг учун фильмингнинг ярмини кўролмадим, чунки ҳаммаси қандай якун топганини биламан”.

Аржун Сонам билан фахрланади, бу фильмда унинг истеъдодига юқори баҳо беришларига умид қилади: “Аммо сен билан жуда фахрланаман, сен “Ниржа”дек фильмда ўйнашни истадинг ва мен одамлар қанчалик истеъдодли эканлигингни, фильмдан фильмга янада маҳоратлироқ бўлиб боришинг мумкинлигини умид қиламан”. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий