29.01.2016

Приянка Чопра ўзига танқидий кўз билан қарамоқда


Приянка халқаро саҳнадаги иши, яқинда чиққан “Бажирао ва Мастани” фильмидаги роли учун илиқ фикрлар эшитган бўлса-да, ўзига ва ишига ниҳоятда танқидий кўз билан қарашини таъкидламоқда.

28.01.2016

Шоҳруҳ Хоннинг “Мухлис” фильми нима ҳақида?


Шоҳруҳ Хон кейинги фильмида иккита ролни — ўзига ўхшаган киноюлдузни ва унинг ашаддий мухлисини ўйнаши томошабинларга маълум. Актёрнинг айтишича, бу энг мураккаб роллардан бири: “Мухлис” — фаолиятимдаги энг мураккаб фильмгина эмас, балки, энг бошқача ҳам”.

26.01.2016

Дипика Падукон Голливуд фильмида ўйнайди


Дипика Падукон Голливуднинг “Уч икс: Ксандер Кейжнинг қайтиши” (“xXx: The Return of Xander Cage”) фильмида Вин Дизель билан суратга тушади.

25.01.2016

Кажол ёвуз қаҳрамон бўлишни хоҳламоқда


Кажол 22 йилдан бери (унинг илк “Базигар” (1993) хитидан беримухлислар эътиборида қолаётган актриса Бироқ кўп актрисалар ўзларини тижорий фильмлардаги муваффақиятдан сўнг бошқача фильмларда синаб кўришга уринаётган бўлса-да, Кажолнинг сўнгги фильмлари ҳалигча йирик продюсерлик уйларига (“YRF” ва “Dharma”) тегишли бўлиб қолмоқда.

21.01.2016

“Ошиқлар-2” фильми саундтреки


“Ошиқлар” (“Aashiqui-2”) фильмида янграган бу қўшиқ “Сенга ошиқман” сериалига ҳам саундтрек сифатида танлаб олинган.
Бастакор, матн муаллифи — Митхун.
Ижрочи — Арижит Сингх.

20.01.2016

“Befikre” Адитья Чопранинг бошқа фильмларидан фарқ қилади


Адитья Чопра билан “Befikre” фильмида бирга ишлайдиган Ранвир Сингх фильм режиссёр кўрсатадиган энг янги ва энг кутилмаган фильм бўлишини маълум қилди.

19.01.2016

“Абрам ва Арадхия экранда энг яхши жуфтлик бўлади”


Шоҳруҳ Хон ва Кажол Болливуднинг экрандаги олтин жуфтлиги сифатида машҳурлиги сабаби шундаки, уларнинг ҳамкорликдаги ҳар бир фильми муваффақиятли чиқиб, киноижарада яхши кетишини таъминлаган. Продюсерлар уларни ўз лойиҳаларида суратга олиш учун навбат кутишади.

18.01.2016

Кажол Ажайнинг фильмида бош ролни ўйнайди


Кажолнинг мухлислари учун хурсанд бўлишга сабаб бор. Истеъдодли актриса энди киноэкранларда кўпроқ кўринади. “Севишганлар қалблар”Дан сўнг Кажолни эри — актёр ва режиссёр Ажай Девганнинг фильмида кўриш мумкин бўлади. 

15.01.2016

Рекхага Яш Чопра мукофоти берилади

Болливудда кўплаб роллари, жумладан, “Умраожон” роли билан машҳур бўлган Рекха яна бир мукофот билан тақдирланади. Яш Чопранинг муҳаббат учбурчагидан иборат бўлган “Ишқ ришталари” (“Silsila”) фильмида бош ролни ўйнаган актриса Яш Чопранинг хотира мукофоти билан мукофотланади.

Ранбир Капур Алия билан суратга тушади


Ранбир Капур учун 2015 йил анча омадсиз ўтди. Яқинлари унга мулоҳазалироқ бўлишни маслаҳат беришмоқда.

14.01.2016

Сонамнинг янги фильми февралда экранларга чиқади


Салмон Хон иштирокидаги муваффақиятли фильмидан сўнг Сонам Капурнинг мухлислари у суратга тушган биографик фильм — стюардесса Ниржа Бханот воқеасига асосланган “Ниржа” (“Neerja”) фильмини сабрсизлик билан кутишмоқда.

13.01.2016

Жаклин Фернандес қўшиқчиликка қўл урди

Жаклин Фернандес Болливуднинг “қўшиқчига айланган актрисалар”и сафини кенгайтириш ниятида. Фильмларида кўплаб хит қўшиқчиларга томошабинларни рақс тушишга ундаган актриса энди ўзи қўшиқ ижро этди.

“Ҳаёт зерикарли бўлиши мумкин эмас” давом этади...

Ҳар ишда истеъдодли Фархан Ахтар 2012 йилнинг хит фильми бўлган “Ҳаёт зерикарли бўлиши мумкин эмас”нинг давомини суратга олиш нияти борлигини маълум қилди. Фильмни унинг синглиси, режиссёр Зоя Ахтар суратга олган, Фарханнинг ўзи эса бош роллардан бирини ижро қилган. 

12.01.2016

Анушка Шарма учта фильмга продюсер бўлади


Актриса сифатида обрў қозонган Анушка Шарма ўз кучини продюсерликда ҳам синаб кўришга қарор қилиб, Навдип Сингх билан ҳамкорликда “Миллий трасса 10” (“NH10”) фильмини суратга олдирганди.

11.01.2016

Алия Шоҳруҳнинг маҳбубасини ўйнайди


Болливуд фильмларида жуфтликларни танлашда ноанъанавий ёндашув сезилмоқда. Масалан, “ПиКей” фильмидаги Амир Хон ва Анушка Шарма жуфтлиги бунга ёрқин мисол бўла олади.

08.01.2016

Салмоннинг таржимаи ҳоли — мухлисларга туҳфа


Салмон Хоннинг “Being Human” (“Инсон бўлиш”) номли таржимаи ҳоли 2015 йил 27 декабрда чиқарилди. Шу куни актёр 50 ёшга тўлди. 

07.01.2016

Бхансалининг фильмида яна Ранвир Сингх


Ранвир Сингхнинг омади келганга ўхшайди. Кўпчилик актёрлар бирга ишлашни орзу қиладиган Санжай Лила Бхансалининг “Рам ва Лила” ҳамда “Бажирао ва Мастани” фильмида суратга тушган актёр режиссёрнинг кўз қорачиғига айланди. Шу боис ҳам

06.01.2016

Адитья Рой Капур ёлғизлигини таъкидламоқда


Адитья Рой Капур “Ошиқлар-2” фильмидаги ҳамкасби Шраддха Капур билан ишқий муносабатлар боғлаб туриши ҳақидаги ҳамма гап-сўзларни инкор этди.

05.01.2016

Анил Капур “Бажирао ва Мастани”дан ҳайратда


Анил Капур жияни Ранвир Сингхни “Бажирао ва Мастани” фильмидаги пешва ролини шу дамгача фаолиятидаги энг яхши иши деган фикрда. Актёр, шунингдек, фильмдаги бош ролларни ўйнаган Приянка Чопра ва Дипика Падуконни мақтади.

04.01.2016

Амитабх Фархан билан қўшиқ ижро қилди


Фархан Ахтарнинг “Вазир” (“Wazir”) фильмида қўшиқ айтиши ҳақида кўп гап-сўзлар бўлди. Бу хабарлар ёлғон эмаслиги маълум бўлди.