17.11.2015

Айшвария яна иккита фильмда суратга тушaди


Айшвария Рай “Jazbaa” фильми билан кинога қайтди. Ҳозирда Каран Жохарнинг “Ae Dil Hai Muskil” фильмида суратга тушмоқда. Ундан сўнг Амунг Кумарнинг “Sarabjit” фильмида суратга тушиши режалаштирилаётган актриса режссёр Сужой Гхошнинг ҳам иккита фильмида ўйнашга рози.
Айшвария бу шунчаки миш-миш эмаслигини тасдиқлади: “Мен Сужойнинг “Durga Rani” лойиҳасида ва япон адиби Кейго Хуганшинонинг “The Devotion Of Suspect X” романи асосида суратга олинадиган фильмида ўйнашга рози бўлдим. Қайси фильмни биринчи бошлашини билмайман. Иккаласида ҳам ишлайман”.
Актриса Сужой Гхош билан ишлашидан мамнун: “Сужойни биринчи фильми “Jhankar Beats”ни суратга олган пайтидан бери биламан. Шундан бери менга фильмларида ўйнашни таклиф қиларди. Менга у ҳозир таклиф қилган иккита фильм ёқди. Шунинг учун рози бўлдим”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий