Приянка Чопра иштирокидаги сериал
дунёни забт этмоқда — “Quantico” деб номланган сериал АҚШда 28 сентябрдан
эфирга чиқди. Сериал ҳақида ҳалитдан ижобий фикрлардан билдирилмоқда. Энди
Приянка ҳақида фақат Болливуд эмас, жаҳон юлдузлари ҳам гапира бошлашди.
Мадхури Дикшит, Дия Мирза, Бипаша
Басу, Кунал Кохли сингари машҳурлар Приянкага омад тилаб, сериалга қизиқиш
билдиришди. Суперюлдуз Салмон Хон ҳам уларнинг сафига қўшилишга қарор қилди.
Салмон Приянка иштирокидаги
сериалдан ҳаяжондалигини билдириш учун “Твиттер”га мурожаат қилди. Бироқ сериал
Ҳиндистонда қачон эфирга чиқишини билмагани учун ўз ўқувчиларидан сўради:
“Дўстлар, Приянканинг сериали Ҳиндистонда қачон чиқади?”
Шундай қилиб, Приянка Чопра ФҚБ агентини ўйнаган
сериал фақат мухлисларни эмас, юлдузларни ҳам қизиқтириб қўйганга ўхшайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий