Радхика
Мадан учун “Сенга ошиқман” ҳинд
телесериалидаги Ишани биринчи катта роль ҳисобланади. Бу роль унга омад олиб
келди. Радхика фақат Ҳиндистонда эмас, хорижда ҳам мухлисларига эга бўлди. Ҳозирча
Ишани унинг телевидениедаги ягона роли ҳисобланади.
Радхика
Мадан шахсий ҳаёти ҳақида деярли маълумот бермайди. Бироқ “E24” каналига берган
интервьюсида ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган инсон борлигини тан олди.
Радхика
— деҳлилик, шу боис “Сенга ошиқман” телесериалида гужаратлик қизни ўйнаши осон
бўлмади. Гужарат тилида гапириш эса ундан ҳам қийинроқ эди. Телесариалда Ханса
Парекхни, яъни бувисини ўйнаган актриса Сарита Жоши Радхиканинг гужарат тилини
ўрганишига ёрдам берди. Улар суратга олиш майдончасида устоз-шогирддек вақт
ўтказишди. Сарита Радхиканинг талаффузини яхшилашига ёрдам берди. Энди ёш
актриса гужарат тилида анча тузук гапиряпти.
Қаҳрамонининг
кечинмаларини ишонарли кўрсатиб бера олиш ҳам Радхика учун осон эмас, лекин
режиссёр унга қўлидан келганча ёрдам беряпти. Радхиканинг айтишича, суратга
тушиш чоғида унга Шакти Арора ҳам ёрдамлашяпти, ўзини қулай ҳис қилишига
уриняпти. Шу боисми, улар экранда чиройли жуфтлик бўлиб кўринади.
Радхика
Мадан актриса бўлишни орзу қилмагани учун “Сенга ошиқман”да суратга тушгунига
қадар ҳинд телесериалларини кўрмасди. Сериалдан аввал Радхика Нью-Йоркка рақс курсига
кетмоқчи эди, бироқ “Сенга ошиқман”нинг суратга олиш ишлари бошлангандан сўнг ўқишни
қолдирди.
Радхикани
дўстлари ҳар хил лақаблар билан чақиришади: Кичкина, Қиз бола ёки Ишу. Унинг
ўзи ҳам ҳамкасбларини ҳар хил номлар билан атайди. Масалан, Ражвитни Чиркут,
Шактини Қаҳрамон ёки Йигит дейди. Радхиканинг айтишича, ҳамма ҳамкасбларига ном
ўйлаб топган.
Радхика
танилгандан сўнг йигит дўстларига мухлислардан ундан нарироқ юриш ҳақида
огоҳлантирувчи хабарлар кела бошлади. Бундай муносабат ёш актрисага ғалати
туюлади.
“Сенга
ошиқман”да суратга тушаётганда Радхика учун энг қийин саҳналардан бири Аржун
Бижланига тарсаки тушириш бўлди. Бу саҳнада Аржун Бижлани унга онасининг вафоти
ҳақида айтади, у эса тарсаки тушириши керак эди, аммо Радхика тарсакини
ишонарли кўрсатиб бериш учун анча қийналди.
“Бу
қийин саҳна бўлди, — дейди Радхика. — Одатда, бундай саҳналарда биз ҳавони
“урамиз”, қолганини тўғрилашади. Бироқ бу саҳнада режиссёр кутилган драматик
ҳолат чиқмаганини айтиб, Аржунни чинакамига уришимни буюрди. Қўрқиб кетдим,
аммо Аржун шундай қилишимни сўради. Сериал давомида деярли ҳамма эркак
ҳамкасбларимни урганман, лекин Аржун ростакамига уришимни сўраган биринчи одам
бўлди. Дубллардан сўнг унинг ёноғи яхшигина қизариб қолганини кўрдим”.
Радхика
реал ҳаётда, агар йигит ўзини ёмон тутса, тарсаки туширишга қарши эмаслигини
таъкидлайди. “Деҳлидаги бозорда бир йигит хунук гапларни айтганда, тарсаки
туширганман. Мен бундай нарсаларга эътиборсиз қарайдиган қизлардан эмасман”.
Радхика
машҳурлик нималигини илк ролидан кейиноқ ҳис қила бошлади. “Илгари мен Радхика
эмасдим, ҳеч ким эмасдим, лекин энди Ишаниман. Одамлар мени кўчада кўриб
танишяпти. “Ҳой, Ишани!” дейишади. Мумбайда юлдузлар кўп. Телевидение ёки кино
актёри бўладими, машҳурларни кўриш одамлар учун оддий ҳол. Лекин Деҳлидагилар
учун бу катта воқеа. Улар “Э, Худо, Кимни кўряпман!” дейишади”.
Туғилган вақти: 1995 йил
Туғилган жойи: Деҳли
Касби: раққоса, актриса
Хоббиси: рақс ва кино
Телешоулар: “Jhalak Dikhla Jaa” ва “Nach Baliye”нинг
7-фасли
Мукофоти: 2015 йилда “Энг яхши дидли жуфтлик” номинациясида
“Television Style Awards” мукофоти (“Сенга ошиқман”даги ҳамкасби Шакти Арора
билан)
Комментариев нет:
Отправить комментарий