20.11.2015

Юлдузлар “Бажранги оғажон” фильми ҳақида


Анил Капур: — Фақат Салмон Хон энг чуқур туйғуларингизга таъсир қилиши, бироқ шу билан бирга умид ва қувонч уйғотиши мумкин. “Бажранги оғажон” — унинг энг яхши фильми.



Прити Зинта: — “Бажранги оғажон” фильми жуда ёқди ва таъсирлантирди. Бу фильмга продюсерлик қилгани учун Салмон билан жуда фахрланаман, чунки бу фильм чиндан ҳам қувноқ, масъум, чиройли ва таъсирли. Кабир Хон — саноатимиздаги энг яхши режиссёрлардан бири. Кичкина қизча, Карина, Наваз, фильмнинг бутун жамоаси — ажойиб. Бу мен учун Салмон Хон иштирокидаги энг яхши фильм. У сизга ҳам менга ёққандек ёққан деб умид қиламан.



Анупам Кхер: “Бажранги оғажон — Салмон Хоннинг шу кунгача энг яхши иши. Бу инсоний муносабатлар ва Ҳиндистон-Покистон муносабатлари ҳақидаги энг яхши фильм. Фильмни кўриб, узоқ вақт кулдим ва йиғладим.



Фарах Хон: “Бажранги оғажон”ни кўрдим... Бу фильм қанчалик ажойиблигини таърифлаш учун сўз йўқ! Салмон, сен мени йиғлашга мажбур қилдинг. Бу сенинг энг яхши ролинг!



Мохит Сури: — Сўнгги марта қачон фильм мени йиғлашга, кулишга, қарсак ва ҳуштак чалишга мажбур қилганини эслолмайман. “Бажранги оғажон”да эса шундай бўлди. Салмон Хон, Кабир Хон... қойил қолиш керак.



Рандип Худа: — Салмон Хоннинг энг аҳамиятли ва яхши фильми. “Бажранги оғажон”ни албатта кўриш керак. Кабир Хон “кема”ни жуда яхши бошқаради.   



Нил Нитиш Мукеш: — “Бажранги оғажон” — Салмоннинг “Сенинг номинг билан” фильмидан кейин энг самимий қаҳрамони. Унга қалбингизни берасиз. Кабир Хон — болалар билан ишлашда энг яхши режиссёр. Харшали Мальхотра мафтун қилади.



Шилпа Шетти: — Фидокорона муҳаббат ва ўйин-кулгили таъсирли воқеа. Салмон Хон янги образида қойил қолдиради. Албатта кўриш керак.



Важид Хон: — “Бажранги оғажон”ни кўрдим. Салмон Хоннинг шу кунгача бўлган энг яхши фильми. Офарин, Кабир! Ҳинд киносаноати “Бажранги оғажон” билан фахрланиши керак. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий