10.11.2015

Акшай Кханна ёвуз одам қиёфасида


Охирги марта 2012 йилда “Gali Gali Chor Hai” фильмида кўринган Акшай Кханна уч йилга кинони тарк этди. Бироқ энди актёр Рохит Дхаваннинг “Dishoom” фильми билан кинога қайтишни режалаштирмоқда. Фильмда Акшай ёвуз одам қиёфасида намоён бўлади.

Акшай илгари ҳам салбий қаҳрамонларни ўйнаган бўлса-да, бу фильмда унинг қаҳрамони башанг бўлади. “Dishoom”га Сажид Надьядвала продюсерлик қилади. Бош ролларни эса Варун Дхаван ва Жаклин Фернандес ўйнаши кутилмоқда. Фильмни 2016 йил апрелда катта экранга чиқариш режалаштирилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий