10.11.2015

Сушмита Сен ўз таржимаи ҳолини ёзмоқчи


Телевидениеда “Comedy Superstar” шоусида Шекхар Суман ва Сону Суд билан ҳакамлар курсисини эгаллаган Сушмита Сен ўз таржимаи ҳолини ёзиш нияти борлигини маълум қилди.
Актриса “Коинот гўзали” танловида тож кийгандан бери узоқ йўлни босиб ўтди. Шундан сўнг у кинода муваффақиятли ижод қилди, бироқ икки қизни асраб олиб, маълум вақт ижоддан узоқлашди. Мухлислар учун Сушмитанинг таржимаи ҳолига оид тафсилотларни билиш қизиқ бўлишига шубҳа йўқ.
Сушмитанинг айтишича, ундан кўпдан бери таржимаи ҳолини ёзишни сўрашади. “Ажойиб кунларнинг бирида таржимаи ҳол бўлади”, — дейди актриса.

Комментариев нет:

Отправить комментарий