09.11.2015

Айшвария фильм учун қўшиқ куйлади


Айшвария Рай Баччан 9 октябрга экранга чиққан “Jazbaa” фильми билан яна кинога қайтди. Бу фильм учун актриса микрофон олдига туриб, “Bandeyaa” қўшиғини куйлади. Қўшиқни аллақачон интернетда муҳокама қилишга ҳам улгуришди.
Мухлислар Айшвариянинг қўшиқчилик иқтидори ҳақида илиқ фикрлар билдиришди. 
Фильм трейлери чиқарилганда, актрисадан: “Фильм учун қўшиқ куйлайсизми? Болливуд актрисаларининг қўшиқ айтиши урф бўлди-ку?” деб сўрашди. Айшвария бу янги одат эмаслигини, актёрлар, жумладан, қайнатаси Амитабх Баччан неча йиллардан бери қўшиқ айтишини таъкидлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий