12.11.2015

Кажол Маниш билан келишолмаяптими?


Болливуд ахборот манбаларининг хабар қилишича, актриса Кажол ва мода олами қироли Маниш Мальхотранинг муносабатлари яхши эмас. Маниш айрим келишмовчиликлар туфайли Шоҳруҳ Хон иштирокидаги “Dilwale” актрисаси учун либослар тайёрлашни тўхтатди.   
Тахминларга кўра, Кажол Манишнинг кўрсатмаларига амал қилмай қўйди ва ўз услубини мустақил яратишга қарор қилди. Шридеви, Мадхури Дикшитдан тортиб Сонам, Дипика ва Алия Бхаттга ҳамма етакчи актрисаларнинг либосларини яратувчи Манишга эса бу маъқул келмади.
Кажол ишига аралаша бошлагач, Маниш унинг образи устида ишлашни тўхтатди-да, суратга олиш майдончасига ёрдамчиларини жўнатди, ўзи эса Каран Жохарнинг ҳозирда Лондонда суратга олинаётган Ранбир Капур, Айшвария Рай ва Анушка Шарма иштирокидаги “Ae Dil Hai Mushkil” лойиҳасига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Маълумки, Маниш ва Кажол жуда яхши чиқишади, ҳар бир муҳим тадбирда бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Улар 20 йил аввал “Ўғирланмаган келин” фильмидан бирга ишлашни бошлашган.
Бугунги кунда Кажол ўз услубига эга бўлиши мумкин, бироқ ўтмишда мода борасида хатоларга йўл қўйган. Ўшанда айнан Манишдек дўстлари туфайли кинода ўз услубига эга бўлишни бошлаган. Бироқ, яқинда тарқалган хабарларга ишонадиган бўлсак, дизайнер ва актрисанинг дўстлиги энди аввалгидек эмас.

Комментариев нет:

Отправить комментарий