Акшай Кумарнинг навбатдаги муваффақиятли фильмларидан бири — “Габбар
қайтди” 2015 йилнинг энг омадли лойиҳаларидан бўлди. Фильм мавзусига кўра
томошабин эътиборини торта олади. Акшай Кумар — Габбар ролига энг муносиб
номзод, назаримда. Жанг саҳналарида бу актёрнинг иқтидори янада яққол намоён
бўлади.
Бу борада тажрибаси борлиги сезилиб туради. Аммо “Габбар қайтди”нинг
ютуғи фақат бу билан белгиланмайди. Аслини олганда, фильмда кураш, жанг
саҳналари Акшайнинг айрим фильмларидагига нисбатан камроқ ҳам. Фильмнинг энг
катта ютуғи — танланган мавзусида. Бир инсоннинг ўз ҳаётидан кечиб бўлса-да,
жамиятдаги муаммоларга қарши курашиши, матонати ва мардлиги... Бундай фильмлар
кишиларда ҳалоллик ва мардликка рағбат уйғотса, ажаб эмас. “Габбар қайтди” фильмидаги қўшиқлар ҳам томошабинни бефарқ қолдирмайди, албатта... Айниқса, “Teri Meri Kahaani” қўшиғи. Гўзал мусиқа, гўзал ижро. Бундай қўшиқлардан сўнг Арижит Сингхнинг мухлислари сафи кенгайиб бораётганидан ажабланмаса ҳам бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий