03.11.2015

Айшвария ва Анушка — опа-сингил?

Айшвария Рай Баччан ва Анушка Шармани илк бор бирга Каран Жохарнинг “Ae Dil Hai Mushkil” фильмида кўрамиз. Фильм суратга тушадиган юлдузлар рўйхати билан мухлисларни қизиқтириб қўйишга улгурди. Маълумотларга кўра, Айшвария ва Анушка опа-сингилни ўйнайди.
Анушка интервьюда шундай деди: “Фильм — муҳаббат учбурчаги эмас, мен фильмда қаҳрамон қизни ўйнайман. Фильм съёмкалари бошланишини кутиб, жуда ҳаяжондаман. Айшвариянинг роли бошқа, қизиқ, уни фильмда кўришимиз жуда ажойиб”. Ўз навбатида Айшвария ҳам Анушка билан ишлаётганидан хурсанд: “Анушка билан ҳамкорликни сабрсизлик билан кутяпман”.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий