29.02.2016

Катрина “Чарли фаришталари”да суратга тушмоқчи

Машҳур косметика брендининг реклама ролигида Айшвария Рай ва Сонам Капур билан суратга тушган Катрина Каиф улар билан ҳамкорлик маъқул бўлганини тан олди.

24.02.2016

Приянка Чопра “Оскар” маросимида қатнашади

“Оскар” мукофотларини топшириш маросимига ҳали вақт бўлса-да, Голливуд юлдузлари “Оскар”сиз ҳам турли маросимлар ва тадбирлар мавсумида қизил йўлакчада ўзларини кўз-кўз қилишмоқда.

23.02.2016

Уттар-Прадешда қизларга мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди

Ҳиндистоннинг шимолида жойлашган Уттар-Прадеш штатидаги қишлоқларда бирида панчаят (маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи) 18 ёшга тўлмаган қизларга мобил телефондан фойдаланишни тақиқлади.

22.02.2016

“Фильм рекламаси ялинишга ўхшаб қоляпти”

Машҳур режиссёр ва продюсер Каран Жохарнинг фикрича, фильм премьераси олдидан рекламага қанча кам вақт ажратилса, шунча яхши.

19.02.2016

“Саробга айланган умидлар”нинг “Сенга ошиқман”га нима алоқаси бор?

“The Times of India” нашри Ранвир роли Шоҳруҳ Хоннинг 1997 йилда экранга чиққан “Саробга айланган умидлар” фильмидаги ролига жуда ўхшаши айтилган мақолани чоп этди.

18.02.2016

“Болливудлик хотинлар”

Фильмларида мода ва шоу-бизнес оламининг нохуш томонларини ёритган Мадхур Бхандаркар энди киноюлдузларнинг турмушини мўлжалга олаётганга ўхшайди. Ҳар қалай, унинг кейинги лойиҳаси “Болливудлик хотинлар” деб номланади.

16.02.2016

Катрина Каиф ва Ранбир Капур нега ажралишди?


Ҳинд ОАВ Ранбир Капур ва Катрина Каифнинг энди бирга эмаслиги ҳақида ёзиб чарчамаяпти. Журналистлар бунга нималарни сабаб қилиб кўрсатишмаяпти дейсиз!

15.02.2016

Фархан ва Ритеш интернет-сериални тақдим этади


Фархан Ахтар ва Ритеш Сидхвани тез орада интернет-сериални тақдим этишни режалаштирмоқда. Улар тармоқда бирданига бир нечта шоуни намойиш этишга тайёр. “Июнь-июль ойларида икки-учта шоу тақдим этишга тайёр бўлади.

09.02.2016

Қисқа сатрлардаги янгиликлар


* Видья Балан Сужой Гхошнинг “Ҳикоя-2” фильмида суратга тушиши маълум бўлди.
* Фархан Ахтар ва Ардхуна Ахтар 15 йиллик турмушдан сўнг ажрашишини маълум қилди. Улар Болливуддаги энг яхши оилалардан бири саналарди.

05.02.2016

Сонакшининг “Ҳасина”и кечикяпти

Бир неча ой аввал Сонакши Синханинг “Ҳасина” (“Haseena”) биографик фильмида бош ролни ўйнаши ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳали бирон марта биографик фильмда суратга тушмаган актриса бу лойиҳага қизиқиб қолди, ҳатто Хасинага ўхшаш учун вазн тўплашга ҳам рози эканлигини билдирди. 

02.02.2016

Ўзгартирилган актрисалар


“Сенга ошиқман” сериали давомида ҳазиллари ва қизиқ феъли билан томошабинларга кулги улашган Чайтали — Шарманнинг онаси ва Ишанининг келинойиси ролини ўйнаётган актриса Маниша Каножиа ўзгартирилди. Унинг ўрнига Рома Лавани суратга тушади.

01.02.2016

Смрити Кханна: “Эрка-тантиқ қиз эмасман”


“Сенга ошиқман” телесериалида олмос қиролининг қизи Ритика Завери ролини модель ва актриса Смрити Кханна ўйнайди. Аввалига томошабинларни очиқлиги ва ростгўйлиги билан мафтун қилган Ритиканинг сериал давомида ўзгариб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Охир-оқибат, у жиноятчи Ритика қиёфасида намоён бўлади.